Get Mystery Box with random crypto!

Қўшимча тест 23 август куни ўтказилади Тана ҳарорати юқори | DTM Milliy sertifikatlari

Қўшимча тест 23 август куни ўтказилади

Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.

Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:

тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар (уларнинг сони 110 нафар);

16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар (уларнинг сони 1200 нафардан зиёд, лекин ҳали улар битталаб текшириб чиқилади).

Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани эртадан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.


@xushnudbek