Get Mystery Box with random crypto!

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига! Жорий йилда | Davlat Test Markazi | DTM

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шарт.

ХТВ маълумотига кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишларини тавсия этамиз.

Эртага ҳужжат топшириш бошланганда навбатлар кўпайиб кетиб, қийналиб қолманг, деяпман.

Bizni kuzatib boring
https://t.me/+Vzl7xjrZAxCMgeDZ