Get Mystery Box with random crypto!

”Dori Market” дорихоналар тармоғи

Telegram kanalining logotibi dorimarket — ”Dori Market” дорихоналар тармоғи D
Telegram kanalining logotibi dorimarket — ”Dori Market” дорихоналар тармоғи
Kanal manzili: @dorimarket
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 477
Kanalning ta’rifi

🏥 “Беш Юлдуз ММР” га тегишли дорихоналар тармоғи расмий сахифаси.
💊 Сифатли ва хамёнбоп дори воситалари
🚑 Шахар бўйлаб дори дармон бепул етказиб бериш хизмати
☎️ 99833 500 0303
Админ: @dorimarket_admin
Оилангизга ғамхўрлик ©

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-16 16:07:46
Ҳид сезмаслик (аносмия) қайси касалликларда кузатилади?

Аносмия туғма ва орттирилган бўлади.
Орттирилган аносмия- бош мия ва бурун бўшлиғи касалликларида кузатилади ва кўпгина касалликлар белгиси бўлиши мумкин.
Булар:
Ҳид билиш йўлларининг ривожланиш нуқсонлари;
Бурун полипи ва шиллиқ қавати яллиғланиш касалликлари (ринит, синусит, тумов);
Бош мия травмалари;
Ҳид билиш пиёзчаси ва йўлларини жароҳатланиши натижасида;
Бурун бўшлиғи ва бош мия ўсмалари;
Тамаки чекиш;
Паркинсон ва Альцгеймер касаллиги;
Covid-19;
Токсинлар (акрилат, метакрилат ва кадмий);
Кексалик;
Бепуштлик билан кечувчи Кальман синдроми;
Ларингоэктомия ва эстезионейробластома.

Яқинларга улашинг!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
323 viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2022-08-16 07:17:46
Асалли чой — шамоллашга қарши энг яхши воситами ?

Афсуски, ундай эмас. Биз одатда устидан қайноқ сув қуядиган асал юқори ҳароратда ўзининг фойдали хусусиятларидан маҳрум бўлади.

Чунки асал таркибидаги витамин, фермент ва бошқа биологик фаол моддалар 50-60 даражали ҳароратда заифлашади. Бундан ташқари, чойга солинган асал кўпинча, қийинчилик билан ўзлаштирилади (газ ҳосил этиб, қоринда оғриқ пайдо қилади ёки аллергияни қўзғаши мумкин).

➥ Асални табиий кўринишда истеъмол қилинсагина, томоқ, бурун ҳалқум ва бодомсимон безлардаги микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Даволаниш мақсадида бир чой қошиқ асалдан оғизга солиб, уни сўриб, сўнг чой ёки қайнатилган сув ичишингиз айни муддао.

Яқинларга улашинг!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
364 viewsedited  04:17
Ochish/sharhlash
2022-08-15 07:10:38
Юзда ҳуснбузар пайдо бўлишининг сабаблари нимада?

Юзда ҳуснбузарлар пайдо бўлишининг сабаблари кўп бўлиб, булар:

Балоғат ёшидаги ўсмирларда гормонал ўзгаришлар;
Аёлларда ҳайз кунининг яқинлиги ва ҳайз олди ҳолатлари;
Ҳазм тизими касалликлари;
Нотўғри овқатланиш (ёғли, ҳамирли таомлар ва ширинликларни истеъмол қилиш)
Пардоз воситаларини нотўғри ишлатиш;
Юзни нотўғри парвариш қилиш;
Стресс ҳолатлари;
Аллергия.

Юқоридаги сабабларни тўғирлаш ёки бартараф этиш орқали юздаги ҳуснбузарларни камайтириш мумкин. Фақат бунда сабабларини аниқлаш учун керакли мутахассисларга мурожаат қилиш лозим.

Яқинларга улашинг!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
317 viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2022-08-14 09:10:11
Ёз кунларида муздай маҳсулотларнинг организмга қандай салбий таъсири бор?

Мутахассислар ёз чилласида ушбу маҳсулотлар (муздек сув, шарбат, музқаймоқ) истеъмолидан тийилиб туришни тавсия этишади, бу ўринда гап фақат томоқ ёки бошқа ички аъзоларни шамоллатиб қўйишдагина эмаслигини айтишади.

Оқсилга бой маҳсулотларни ҳазм қилиш учун организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак. Бу жараён тиббиётда термогенез деб аталади. Жазирамада битта музқаймоқ ейилса, танангиз ошқозонга тушган ўша муздай маҳсулотни ҳазм қилиши зарур. Бунинг учун, аввало, уни нормал ҳароратгача қиздириши керак.

Бу жараён эса организмни зўриқтириши баробарида шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади. Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади. Шу маънода, ёз чилласида хона ҳароратида сув ичиш ва таом истеъмол қилиш тавсия этилади.

Яқинларга улашинг!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
312 viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2022-08-13 16:56:19
Цитрус мевалар истеъмол қилишда қуйидагиларга эътибор қаратинг !

Цитрус мевалар таркибида жуда кўп миқдорда лимон кислотаси мавжуд. Ушбу кислота тиш эмалига шикаст етказади . Цитрус меваларни истеъмол қилгач оғзингизни чайишни унутманг.

Цитрус мевалар қон босимини тушириш хусусиятига эга. Шу сабабли баъзан бош оғриғи ва ҳолсизликка сабаб бўлиши мумкин.

Цитрус меваларни ошқозон ичак яра касаллиги бор беморларга истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Цитрус меваларни ёш болаларга камроқ бериш лозим . Чунки болада диарея ва аллергияга сабаб бўлиши мумкин.

Яқинларга улашинг!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
297 viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2022-08-13 07:32:29
Нега кечаси вентильяторни ишлатиш тавсия қилинмайди ?

Чангга аллергияси борларга тавсия қилинмайди. Вентилятор нафақат хонадаги ҳавони, балки унда учиб юрган чанг ва зарраларни ҳам ҳайдайди. Аллергик ринит ёки нафас йўллари муаммосидан қийналаётган одамлар учун бу ниҳоятда хатарли.

Тонгда бош оғриғи кузатилиши мумкин . Биласизми, ҳатто соғлом одам вентильятор ёқилган хонада ухлаб қолса, турли нохуш оқибатлар кузатилиши мумкин экан. Биринчидан, бир неча соат давомида тинимсиз шамоллатиш терини қуритади. Натижада у пўст ташлай бошлайди

Томоқ ва кўзда нохушликлар юзага келиши мумкин . Ухлаганда оғиз ва кўзлар тўлиқ ёпилмаса, эртасига тонгда ачишиш безовта қилади. Мушаклар увишиб қолиши ҳам мумкин

Яқинларга улашинг!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
319 viewsedited  04:32
Ochish/sharhlash