ДАДАСИ Гул бериб кўнглим олинг Хар кун ёнимда бўлинг Айланиб минг ўргилинг Дадаси хой дадаси . Эркаланг шириним деб Сўзлари асалим деб Хаммадан афзалим деб Дадаси жон дадаси . Уйга келинг шомгача Дайдиманг оқшомгача Кутмай ярим тунгача Дадаси хой дадаси . Қараманг хеч қизларга Учманг ширин сўзларга Боқманг оҳу кўзларга Дадаси жон дадаси . Юрманг асло чап томон Биласиз рашким ёмон Қолмайсиз билинг омон Дадаси хой дадаси . Ойингиз бўлай танҳо Сиз учун энг бебаҳо Керакмас молу дунё Дадаси жон дадаси . @Dorilar_Plus 33.1K views16:23