Занжирга кишанланган бола ҳақида қўшимча маълумот берилдиАввалроқ Самарқанд шаҳрида бола “Damas“ ичида оёғи занжир орқали кишанланганлиги ҳақида хабар берилганди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби баёнот берди.
Қайд этилишича, болага нисбатан зўрaвонлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни назоратга олинган.
@DoppiTv - обуна бўлинг