Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАРГА ЖУФТИ ҲАЛОЛИНИ РОМ ҚИЛИШ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР 1. Тўғ | Doctor Ischanov

АЁЛЛАРГА ЖУФТИ ҲАЛОЛИНИ РОМ ҚИЛИШ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР

1. Тўғри либос.
Энг аввало қандай либос кийишни билиб олишингиз лозим.
Кўчада эътибор тортмайдиган ранг, уйда эса қулай либос танланг.
Жуфтингизга пушти, қизил ва оқ ранглардаги либосда гўзал кўринасиз. Пушти ранг эркакларнигн шаҳватини қўзғатувчи ранг ҳисобланади.
Эҳтиросли тун учун эса эҳтиросли либослар жуда қўл келади.

2. Мулойим ифор.
Ҳушбўй ёки атирингизнинг ҳиди мулойим бўлгани маъқул. Одатда вазмин ва жиддий эркакларга ўткир ифор ёқмайди.

Ғуслдан сўнг ҳушбўйлансангиз юмшоқ терига сингиши осон бўлади ва ифори узоқ вақт таралиб туради.

3. Тўғри мимика.
Аёл киши эрини кўрганида қувониши унинг юз кўринишидан сезилиши лозим. Тиллар эмас, порлаб турган кўзлар гапирсин.
Майин жилмайиш ва қуйи эгилган бош эрнинг жонига оро киради.

4. Мазали таом.
Ишдан чарчаб, турли муаммолар гирдобидан толиққан эркак уйига келганида илк қиладиган иши - қориндаги безовталикка барҳам бериш бўлади.
Агар таом мазали ва ҳушбўй бўлса эрнинг кайфияти кўтарилади. Кайфияти аъло эрнинг кўзига аёли латофатли кўринади. Латофатли аёл учун тун узундан-узун бўлиши аниқ!

5. Интерьер.
Уйнинг кўриниши ҳам аёлни гўзал кўрсатиши бор гап.
Агар уй озода ва саришта бўлса бу аёлнинг эри олдидаги мавқеини юқори қилади.
Эрнинг ишдан келганида асосан уйда нималар билан машғул бўлишини билиш, ва ундан олдин айнан шу ишларни тайёр ҳолатга келтириш ҳам анча самара беради.
Эҳтиросли тун учун эса хона чироқларини ҳиёл ёруғликда ёқиб, пардаларни ёпиш ҳам эрни анча жалб қилади.

Барча Инсонлар Билиши Керак
Якинларга Хам Юборинг

Доктор Исчанов

https://telegram.me/+PHPv9zmiF41mMjEy