2022-12-03 11:44:58
Қуруқ меваларнинг фойдали хусусиятлари
Қуруқ мевалар ўз соғлиғига эътибор берувчилар учун ҳақиқий топилма ҳисобланади. Қуруқ меваларнинг асосий аҳамияти – енгил ҳазм бўлувчи минералларнинг ноёб йиғиндиси, шунингдек организмга кераксиз ёғларнинг йўқлиги.
Қуруқ мевалар витаминлар, микроэлементлар ва биологик фаол моддаларга жуда бой. Бир кунда 150 г қуруқ мева истеъмол қилинса 3-4 тамаддининг ўрнини босиши мумкин.
Агар сиз иштаҳани тийиш учун қуруқ мевалардан фойдаланаётган бўлсангиз, уларни секинлик билан ва яхшилаб чайнаб ейиш зарур. У ҳолда, ўзингизни тўқ ҳис қилишингиз учун сизга 2-3 дона ўртача катталикдаги қуруқ мева етарли бўлади.
Агар сиз озмоқчи бўлсангиз, қуруқ меваларни творог, бўтқа, қотган нон ёки чой билан бирга ейишингиз керак. Шунда ҳам фойдали, ҳам мазали бўлади. Қайнатилган меваларни ташламанг: улар пектинлар ва клетчаткаларга бой, таркибида эса шакар жуда кам.
Diyor24.uz расмий канали
You tube | Telegram | Facebook | Instagram
425 views08:44