Get Mystery Box with random crypto!

Брюсселда Бельгия ва Марокаш ўртасидаги ўйиндан кейин тартибси | Diyor24.uz | Ўзбекистон

Брюсселда Бельгия ва Марокаш ўртасидаги ўйиндан кейин тартибсизликлар юз берди

Гуруҳ ёшлар Бельгия пойтахтининг жанубий вокзали яқинида бир нечта электроскутерларга ўт қўйди, машиналарга зарар етказди ва полициячиларга шишалар улоқтирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Тартибсизликлар Бельгия терма жамоаси Марокаш жамоасига мағлуб бўлган жаҳон чемпионати футбол ўйинидан кейин бошланган.

Маҳаллий телевидение маълумотларига кўра, полиция безориларни тарқатиш учун сув пуркагичдан фойдаланган ва Брюссель аҳолисини тартибсизликлар ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда юрмасликка чақирган. Ҳудудда трамвай ва автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилди.

Шаҳар мэри Филипп Клоуз ҳам аҳолига мурожаат қилиб, Брюссель марказига бормасликни илтимос қилди.

Diyor24.uz расмий канали

You tube | Telegram | Facebook | Instagram