Get Mystery Box with random crypto!

Лимоннинг шифобахш хусусиятлари Лимоннинг хуштаъмлиги инсон | Diyor24.uz | Ўзбекистон

Лимоннинг шифобахш хусусиятлари

Лимоннинг хуштаъмлиги инсонларга завқ бериши билан бирга шифобахшлиги кўпчиликка маълумдир. Халқ табобатида лимон қон босими кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида, подагра, атеросклероз, ўпка сили, нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, бавосил, сийдик йўлларидаги тошларни эритишда, тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда ишлатилади.

Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш ва кайфиятни кўтариш хусусиятига эгадир. Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

Лимон балғамни чиқариш ва томоқ оғриғини даволашга ёрдам беради. Цитрус меваларида мавжуд бўлган С витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, шамоллашнинг олдини олади.

Лимоннинг сиқиб олинган суви рангни тоза қилиб, сепкилни кетказади; тери касалликларидан темираткига суртилса даво бўлади; кўзнинг сариқлигини кетказади; гипертонияда қон босимини мўътадиллаштиради.

Diyor24.uz расмий канали

You tube | Telegram | Facebook | Instagram