Get Mystery Box with random crypto!

Маккада кучли ёмғир туфайли икки киши ҳалок бўлди Саудия Араб | Diyor24.uz | Ўзбекистон

Маккада кучли ёмғир туфайли икки киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази маълумотларига кўра, энг кўп ёғингарчилик соҳил бўйидаги Жидда шаҳри яқинидаги ҳудудларга тўғри келган. Ярим кунда тахминан 180 мм ёмғир ёққан, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Саудия Арабистонининг Макка шаҳри ва унга яқин ҳудудларда пайшанба куни эрталаб бошланган кучли ёмғир туфайли икки киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий ҳокимият Маккани Жидда билан боғловчи автомагистрални ёпиб қўйишни буюрди ва шаҳарлар аэропортларида кўплаб рейслар тўхтатилди. Фуқаро муҳофазаси хизматлари одамларни, агар зарурат бўлмаса, об-ҳаво очилгунча уйда қолишга чақирмоқда.

Diyor24.uz расмий канали

You tube | Telegram | Facebook | Instagram