Get Mystery Box with random crypto!

Гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди Сурхондарё вилояти божх | Diyor24.uz | Ўзбекистон

Гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг хабар беришича, кеча тунда “Сариосиё” чегара божхона постига ҳеч нарса билмагандек кириб келган хориж фуқароси П.Ф. ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа туғдирган.

Божхона ходимлари унинг қўл юкларини рентген аппаратига қўйиб, божхона кўригидан ўтказганда шубҳа ўз тасдиғини топган.

Фуқаро П.Ф. буюмлари ичида 4 дона қуритилган вазни 22,64 грамм бўлган кўкнори бошоғи гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Diyor24.uz расмий канали

You tube | Telegram | Facebook | Instagram