Get Mystery Box with random crypto!

Қизириқда нима гап ? Қизириқ туманидаги манбаларнинг хабар бе | Diyor24.uz | Ўзбекистон

Қизириқда нима гап ?

Қизириқ туманидаги манбаларнинг хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев айни вақтда ушбу ҳудудда бўлиб турибди. Расул Кушербоев бир муддат аввал “SCT CLUSTER" МЧЖ ХК кластери ва собиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасида юзага келган низоли масалада сўз юрита туриб, Сурхондарёда қонунларга амал қилинмаётгани, мафия сингари ҳаракатлар кузатилаётганига шаъма қилганди. Шундан кейин, diyor24.uz саҳифаларида "Депутат Қизириққа келадими?" сарлавҳаси остида кластер бош ҳуқуқшуноси Оқилжон Азимовнинг раддия муносабатини эълон қилгандик. Унда Оқилжон Азимов Расул Кушербоев ва бошқаларни бевосита туманга келиб, ҳар иккала томонни ва аҳолини тинглаб кейин хулоса қилишга чақирганди. Маълум бўлишича, Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ва унга ҳамроҳлик қилаётганларнинг мурожаатда сўралганидек кластер вакиллари билан учрашуви эртага бўлиб ўтиши белгиланган.

Тўлиқ видео



Diyor24.uz расмий канали

https://t.me/diyor24.uz