Get Mystery Box with random crypto!

​​ТАРОВИҲДА САФ МАСАЛАСИ #таровиҳ 1261-CАВОЛ: Намозлардаги ж | FATVO.UZ

​​ТАРОВИҲДА САФ МАСАЛАСИ
#таровиҳ

1261-CАВОЛ: Намозлардаги жипслик фақат фарз намозларга тегишлими? Чунки таровех намозларида сафлар очиқ бўлиб бир-икки одам сиғадиган даражада очилиб қоляпти. Бунинг намозларимизга зарари йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таровиҳ намозларида ҳам сафни текислаш ва тўлиқ қилиш худди фарз намозларидаги каби суннат амаллардандир. Шунинг учун таровеҳ намозларида ҳам бу ишга эътиборли бўлиш мақсадга мувофиқдир. Чунки фиқҳий матнларимизда жамоат билан ўқиладиган фарз ва нафл намозларда сафнинг ҳукми ажратиб кўрсатилмаган. Жумладан “Мухтасарул виқоя” китобида бу ҳақда шундай дейилади:
(و) كُرِه (القِيَامُ خَلْفَ صَفٍ وُجِدَ فِيهِ فُرْجَةٌ)
“(Намозда) бўш жой бор бўлган сафдан кейинги сафларда туриш макруҳдир”.
Бошқа фиқҳий китобда қуйидаги иборалар келган:
مِنْ سُنَنِ الصَّفِّ ، مِنْ سُنَنِهِ التَّرَاصُّ فِيهِ وَالْمُقَارَبَةُ بَيْنَ الصَّفِّ وَالصَّفِّ وَالِاسْتِوَاءُ فِيهِ ، فَفِي صَحِيحِ ابْنِ خُزَيْمَةَ عَنْ الْبَرَاءِ كَانَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي نَاحِيَةَ الصَّفِّ فَيُسَوِّي بَيْنَ صُدُورِ الْقَوْمِ وَمَنَاكِبِهِمْ وَيَقُولُ لَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ ، إنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصَّفِّ الْأَوَّلِ وَرَوَى الْبَزَّارُ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ عَنْهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ سَدَّ فُرْجَةً فِي الصَّفِّ غُفِرَ لَهُ
Яъни: “Сафнинг суннатларидан бири сафда жипслашиш, сафлар орасини яқин қилиш ва сафда текис туришдир. “Саҳиҳи Ибн Хузайма”да Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орани тўғрилаб қавмнинг елкалари ва кўкракларини текислаб чиқар ва: “Ихтилоф қилманглар, (сафда нотекис турманглар) яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафдагиларга салавот айтурлар”, дер эдилар. Имом Баззор ҳасан санад билан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сафдаги бўш жойни тўлдирса, унинг гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар”. (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar