Get Mystery Box with random crypto!

СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ? #таҳорат 1260-CАВОЛ | FATVO.UZ

СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#таҳорат

1260-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди.
Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган:
مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان
“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган”
Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar