Get Mystery Box with random crypto!

FOTVO.UZ | Diniy Savollar | Islomiy Savollar | ФАТВО.УЗ | ДИНИЙ САВОЛЛАР

Telegram kanalining logotibi diniy_savol — FOTVO.UZ | Diniy Savollar | Islomiy Savollar | ФАТВО.УЗ | ДИНИЙ САВОЛЛАР F
Telegram kanalining logotibi diniy_savol — FOTVO.UZ | Diniy Savollar | Islomiy Savollar | ФАТВО.УЗ | ДИНИЙ САВОЛЛАР
Kanal manzili: @diniy_savol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.70K
Kanalning ta’rifi

Fatvo.uz веб-саҳифасининг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
🌐 http://Fatvo.uz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-13 13:16:21 МАШИНАДА ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

21-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори шундай дейдилар: “Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни, мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим”, дейилади. Бошқа ривоятда “...Бу ишни (яъни, уловда намоз ўқишни) фарзларда қилмас эдилар”, деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келган, деганлар.

Фарзларни, жумладан витрни ҳам уловда ўқиб бўлмайди. Фақат узр бўлсагина, уловдан тушса касали зиёда бўладиган бўлса, йиртқичдан ёки душмандан қўрқса ёки ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлсагина жоиз. Худди шундай, назр қилинган намозлар, бузиб қўйилган нафлнинг қазоси, жаноза намози, ерда тиловат қилинган сажда ояти уловга миниб адо этилмайди (“Фатҳи бабил иноя”).

Демак, фарз ва вожиб намозларни улов ва машиналарда ўтириб ўқиб бўлмайди. Нафл намозларни мусофирчиликда улов ва машиналарда ўтириб, қайси йўналишда кетаётган бўлса ҳам, ўқиса бўлади. Фақат уловни ёки машинани ҳайдаётган бўлмаслиги керак. Нафл намозларни муқимликда улов устида фақат қиблага қараб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz || @SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
43 views10:16
Ochish/sharhlash
2023-01-13 13:16:20 ҚАЧОН НАМОЗНИ БУЗИШ МУМКИН
#намоз

20-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Баъзи пайтларда хуфтон намозини ўқиётганимда мени чақириб қолишади. Мен шундай вазиятда фарз ёки суннат намозини бузсам бўладими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ушбу масаладаги асл қоида шуки, киши ўқий бошлаган фарз ёки суннат намозларини бузиши жоиз эмас. Бундан бир қанча ҳолатлар истисно қилинади.

Аллома Шурунбулолий ўзининг “Нурул изоҳ” номли асарида шундай деган:
“Намоз ўқувчига муҳтож одам, оғир вазиятда нажот истаб чақириши сабабли намозни бузиши вожиб бўлади. Лекин (одатий ҳолатда) ота-онасининг чақириши билан намозни бузмайди (“Имом Таҳовий: "Бу гап фарзларга тегишли. Нафл намозларда бўлса, Ота-онаси унинг намозда эканини билиб чақирса, жавоб қайтармаса (намозни бузмаса), зарари йўқ. Агар ота онаси уни намоздалигини билмасдан чақирса, намозни бузиб, жавоб қайтаради"” “Мароқул фалаҳ”);

Доя туғиладиган боланинг ўлиб қолишидан қўрқса, намозни бузиши вожиб бўлади.

Намозни бузиш жоиз бўлган ўринлар қуйидагилар:

Ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (тақрибан саксон минг, юз минг сўм)га тенг моли ўғирланса;

Қўйларига бўри ҳужум қилишидан қўрқса (ва шунга ўхшаш ҳолатларда);

Кўр киши чуқурга тушиб кетишидан қўрқиб уни қутқариш учун ёки шунга ўхшаган нарсалардан қўрқса (намозни бузиш жоиз)” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
37 views10:16
Ochish/sharhlash
2023-01-12 06:55:22 КИБР ҲАҚИДА
#руҳий тарбия

19-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни камситиш деган маънода ҳадис бор экан. Шу ҳадисни шарҳлаб берсангиз. Ҳакни инкор қилиш деганда нималарни ўз ичига олади. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз айтган ҳадиснинг матни қуйидагича:

عَن عَبْدِ الله بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ" ، قَالَ رَجُلٌ: "إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا، وَنَعْلُهُ حَسَنَةً" ، قَالَ: إِنَّ اللَّهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ، الْكِبْرُ بَطَرُ الْحَقِّ، وَغَمْطُ النَّاسِ" (رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَالتِّرْمِذِي، وَأَبُو دَاوُدَ، وَابنُ مَاجَه، وَأَحْمَد)

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қалбида зарра миқдорида кибр бўлган одам жаннатга кирмайди", дедилар. Бир киши: "Албатта, киши кийими ва пойафзали чиройли бўлишини хоҳлайди (бу ҳам кибрми?)", деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: "Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади. Кибр - ҳаққа унамаслик ва одамларни (қадрини) пастга уриш", – дедилар.
(Имом Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган).

Ушбу ҳадиси шарифни изоҳлаб Мулла Али Қори шундай деган: “Мазкур ривоятдаги келган "батарун" сўзининг луғавий маъноси "қаттиқ хурсанд бўлиш"дир. Ҳадисдаги маъноси эса, неъмат келганда туғёнга кетиш, Аллоҳ таоло ҳақ қилган (тавҳид, ибодат)ни инкор қилиш, ҳақ келганда кибрланиб қабул қилмасликдир”
(“Мирқотул мафотиҳ”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
45 views03:55
Ochish/sharhlash
2023-01-12 06:55:21 ҚАЗОСИ БОР КИШИНИНГ НАФЛ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

18-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Мени Рамазон ойи рўзасидан қарзим бор. Нафл рўза тутсам бўладими ёки олдин қарз рўзамни тутишим керакми? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Рамазон рўзасидан қазоси бор кишининг нафл рўза тутиши ҳақида Алоуддин Косоний "Бадоиус саноиъ" китобида шундай дейди:

إنَّهُ لَا يُكْرَهُ لِمَنْ عَلَيْهِ قَضَاءُ رَمَضَانَ أَنْ يَتَطَوَّعَ

"Рамазон рўзасидан қазоси бўлган киши нафл рўза тутиши макруҳ бўлмайди".

Мазкур китобнинг бошқа бир ўрнида шундай дейилган:

الأَمْرُ بِالقَضَاءِ لَا يَجِبُ فِي وَقْتٍ مُعَيَّنٍ مِنَ الأَوْقَاتِ، وَإِنَّمَا يَجِبُ فِي مُطْلَقِ الوَقْتِ

“Қазони ўтаб бериш ҳақидаги буйруқ муайян вақтда вожиб бўлмайди, балки мутлақ вақт (яъни, банда имкон топган)да вожиб бўлади”. Шунга биноан Рамазон рўзасидан қарзи бор киши қазосини тутмай туриб ҳам нафл рўза тутиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
38 views03:55
Ochish/sharhlash
2023-01-11 17:10:52 ЖУНУБ КИШИНИНГ ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН УХЛАШИ
#ғусл

17-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Саволим, эр-хотин жинсий муносабатдан кейин ювинмай ухласа бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Агар намоз вақти киргунича маълум вақт бўлса, жинсий муносабатдан кейин дарҳол ғусл қилиш вожиб бўлмайди. Фуқаҳоларимиз бу борада шундай деганлар:

الْجُنُبُ إذَا أَخَّرَ الِاغْتِسَالَ إلَى وَقْتِ الصَّلَاةِ لَا يَأْثَمُ

"Жунуб киши ювинишни намоз вақтигача кечиктирса гуноҳкор бўлмайди" ("Фатавои Ҳиндия", "Муҳит").

Шунингдек, Имом Таҳовийнинг “Шарҳи маонил осор” китобида қуйидаги ривоят келтирилган:

عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ قَالَ: " رَخَّصَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، لِلْجُنُبِ ، إذَا أَرَادَ أَنْ يَنَامَ ، أَوْ يَشْرَبَ ، أَوْ يَأْكُلَ ، أَنْ يَتَوَضَّأَ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ ".

Аммор ибн Ясир разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб киши ухламоқчи бўлса, ёки еб ичмоқчи бўлса, худди намозга таҳорат қилганидек таҳорат қилиб олишга рухсат бердилар".

"Жунуб киши таҳорат қилмасдан ҳам ухлаши ва яна хотинига қўшилишининг зарари йўқ, лекин шу ишларни таҳорат қилгандан кейин қилса, яхши бўлади" ("Фатавои Ҳиндия", "Сирожул Ваҳҳож" ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
45 views14:10
Ochish/sharhlash
2023-01-11 06:10:13 ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
#имон

16-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Бир ғайридин ҳамкасбим Исломни қабул қилмоқчи. У мусулмон бўлиши учун нима қилиши керак?

ЖАВОБ:
Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши яъни, «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу» дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим. Имоннинг шартлари еттита: улар Аллоҳ таолога, фаришталарга, нозил қилинган Китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига, қиёмат кунида қайта тирилишига қатъий ишонишдир.

Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради” деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Уламолар янги имон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Ғайридин Исломга кириб, мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, намозни жамоат билан ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz || @SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
46 views03:10
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:03:31 ЎЛИК ТУҒИЛГАН БОЛАГА ЖАНОЗА
#жаноза_намози

15-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ой-куни тўлмай тушиб қолган болага жаноза намози ўқиладими?

ЖАВОБ: Агар бола тирик туғилса ёки унга далолат қилувчи аломат (масалан, қимирласа, йиғласа) бўлса, унга исм қўйилади, ювилиб кафанланади ва жаноза ўқиб кўмилади. Аммо ўлик туғилса, унга жаноза ўқилмайди, исм қўйилмайди, ювиб, матога ўраб дафн қилинади ("Баҳрур роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz || @SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
48 views09:03
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:03:31 МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

14-CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Бугунги кунда масжидларимизда намозхонлар ҳар хил шаклда намоз ўқишмоқда. Ҳар ким ўз ихтиёри билан хоҳлаган мазҳабига эргашиши мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб, машҳур бўлган бўлса, ҳамда у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатаво” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби йўқ, ушбу мазҳаб китоблари ҳам топилмайди. Шунинг учун ушбу шаҳарларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиши вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшагувчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда жами мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Демак, бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайнинг мазҳабига амал қилиш, турли ихтилофлар келиб чиқишига сабабчи бўлмаслик лозим экани маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz || @SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
46 views09:03
Ochish/sharhlash
2023-01-10 10:05:38 НИЯТДА НАМОЗ РАКАТЛАРИНИ ТАЙИН ҚИЛИШ
#намоз

13-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Намозга ният қилишда ракатлар ададини ҳам айтиш керакми?

ЖАВОБ:
Фарз ва вожиб намозларнинг ниятида ракатлари сонини таъйин қилиш шарт эмас. Намознинг ўзини ният қилиш кифоя (Мажмаул анҳур). Яъни, “пешин намозини ўқишни ният қилдим”, дейиш каби қайси намозни ўқишини дилдан ўтказишни ўзи кифоя. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz || @SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
43 views07:05
Ochish/sharhlash
2023-01-09 13:47:56 ҚИБЛАНИ АНИҚЛАШ
#қибла

12-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Аввалги пайтда уламоларимиз томонидан қибла қандай аниқланган, шу ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фатвоси асос қилиб олинган. Имом Сарахсий ўзининг “Мабсут”ида нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, чап томондан энг биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniy_savol

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz || @SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
55 views10:47
Ochish/sharhlash