2022-07-04 16:18:53
#табассум
Мушук кафега кириб қаҳва буюрди-да, компьютерни оча бошлади. Официантнинг оғзи очилиб қолди
- Сиз ахир... Мушуксиз!
- Ҳа.
- Сиз гапиряпсиз!
- Янгиликни қаранг. Буюртмамни олиб келасизми ё йўқми?
- Ах, илтимос, кечиринг. Албатта олиб келаман. Шунчаки мен илгари ҳечам...
- Мен илгари бу ерга келмаганман ҳам. Шу яқин орага суҳбатга келгандим, қаҳва ичгим келиб қолди.
Официант буюртмани келтирди.
- Мана қаҳвангиз. Биласизми... Мен ўйлайманкиии... Сиз ахир иш қидиряпсиз-ку, тўғрими? Менинг амаким цирк директори, у жон-жон деб сизни юқори маошли ишга қабул қиларди!
- Цирк? - сўради мушук. - Бу арена, оркестр бор жойми?
- Ҳа!
- Масхаробозлар, акробатлар, филлар?
- Худди ўзи!
- Пахтали қанд, попкорн, чўпли сўрғич қандлар бериладиган жой а?
- Ҳа, ҳа!
- Қизиқ таклиф! Фақат уларга дастурчини нима кераги бор?
Таржима
Gavhar Nasrulloh
1.2K views13:18