Get Mystery Box with random crypto!

Қизни 5 суткага қамашганидан кейин ёзишга хафсала қилдим. 19- | Dilroz

Қизни 5 суткага қамашганидан кейин ёзишга хафсала қилдим.

19-20 ёшлардамиз. Метрога тушдик 5-6 қиз. Формали киши сумкаларимизни текширди. Орамиздаги энг чиройли дугонамизнинг ҳамёндан сал катта сумкачасини узоооқ титди. Бир нималар деб ҳазиллашдиям.

Сезилиб турибди мақсади шу чиройли қиз билан узоқроқ гаплашиш. Буни аниқ далиллаб исботлаш қийин. Лекин буни ҳаммамиз сезиб тургандик.

Бу орада эҳеее қанчадан-қанча катта сумка-пакет-қоп кўтарганлар ўтиб кетаверди.

Дугонамиз гап талашди ва ходим бирдан жиддийлашиб раҳбарини чақирди. Икки формали эркак бўйсунмаслик қамоқ жазосигача боришини айтиб қўрқитди. Ўша вақтда биз учун каттагина кўнгилсизлик бўлди.

Бу расмда ҳам сумка размери кўриниб турибди. Ўша вақтда хизмат вазифасини ўтаётган ходим ҳам, менимча, ҳазилнамо нимадир деган бўлиши мумкинки, қиз ҳадди сиғиб бомба бор деворган. Бу менинг тахминим.

5 сутка кўп. “Суҳбат ўтказилди, тушунтирилди, хатосини англади, узр сўради”, деган якун яхши эди, албатта.