Get Mystery Box with random crypto!

Дилором АБДУРАҲМОН

Telegram kanalining logotibi diloromabdurahmon — Дилором АБДУРАҲМОН Д
Telegram kanalining logotibi diloromabdurahmon — Дилором АБДУРАҲМОН
Kanal manzili: @diloromabdurahmon
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Ушбу саҳифада Дилором АБДУРАҲМОНнинг ижод намуналари ёритиб борилади!🕊
“Кўнгил шафақлари”, “Таҳаюл тонги”, “Ишқ ёмғири”, “Настарин бутаси”, “Юлдузлар шивири”, “Беором куйлар” каби китоблар муаллифи.

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-09 17:47:49
“ŞUŞA! – RUHUMUN GÜCÜ, QIZIL TACIMSAN!”

Куни кеча Бакунинг "525-ci gazeta" деб номланган машҳур матбуотида Озарбайжонлик Филология фанлари доктори Алмаз Улви Виннатованинг Дилором Абдураҳмон қизининг ижодига бағишланган мақоласи чоп этилди. Мақолада шоиранинг Ҳазрат Навоийга, ҳамда Озарбайжоннинг Шуша шаҳрига атаб ёзилган шеърлари тилга олинган.

Dilaram Abdurəhmanqızı: "Şuşa, ruhumun gücü, qızıl tacımsan!"
https://525.az/news/199751-dilaram-abdurehmanqizi-susa-ruhumun-gucu-qizil-tacimsan

Телеграм каналга уланиш:
"Шарқ Юлдузи" журнали
289 views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:44:57
#Новелла (3-сон/2020)
Дилором АБДУРАҲМОН

ҲАЛИНЧАК

...Киприкларимда кўтариб юрдим уни, гоҳо шудринг каби сирғалиб юзимга тушди, лабларимга, кўксимга, юрагимга томди. Мен унинг ҳароратини сездим, у қонимнинг ҳароратига баробар эди. Мен унинг таъмини сездим, унинг таъми шўр эди. У шунчалар бетоқат, саркаш шарпаси ойдинда теграмда айланар, тунлар тушларимнинг тоқи узра қанот қоқиб турарди. У шунчалар безовта, бетизгин эдики, юрак уришларимни темир йўл устида Самарқанд томонларга елиб бораётган поездларнинг “тарақа-туруқ”ларига олиб бориб қўшиб қўярди. Чангали шунчалар чайир эдики, кўринмас занжир каби ихтиёримни кишанлади. Бағримни унинг беҳаловат чақмоғи урди, зарбидан ботинимда беҳузурлик титроғи пайдо бўлди. У эса теграмда айланиб менинг беҳол аҳволимни тамоша қиларди...Батафсил...

Ва ниҳоят бир куни эрта тонгда унга қараб:
– Сенинг исминг СОҒИНЧ, – дея шивирладим. У индамади, тилсиз, забонсиз эди.

Телеграм каналга уланиш:
"Шарқ Юлдузи" журнали
236 views10:44
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:18:34
Хазонрез –
боғларда сарғиш таҳайюл,
Таҳайюл пирининг
назаргоҳи, боқ,
Шафақ айвонида қушлар зикри-ла
Зарҳал ипак каби
мавжланар бир боғ.

Сархуш хаёл каби
намхуш шохларда,
Илиниб турибди маҳкум япроқлар.
Қадим хотиралар ичра титранар,
Дилгир хазонлар-ла сўнгги сўроқлар.

Нега?..
Нега келдинг?..
Нечун кетурсан?!.
Кўзларинг кўзларим шаҳридан олиб,
Қандайин қоламан,
нигоҳларимни,
Жондай қарашларинг маҳридан юлиб?

Сенингсиз саҳродек қовжирар борлиқ,
Ҳажрнинг сувратин ўяр юракка.
Азизим, тириклик
руҳлар йўлидан,
Интилиб, интиқиб чўзилган кўкка.

Кўк юзин қоплайди минг сирга тўла,
Армонли дийдадек гирён юлдузлар.
Шивирлаб, шитирлаб узилар барглар,
Хазонрез – боғларда босилар излар...

Дилором АБДУРАҲМОН
253 views06:18
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:55:48
#Новелла
Сен мени ғайриоддий асираликдан озод айладинг...


"Ўша мўъжаз, боғ йўлига ўткувчи кўприги бор, атрофида қатор тераклар шивирлаб, барглари шитирлаб тургувчи тилсимли ариқ ҳам аслида сенинг бир ирмоғинг эди! Сенинг ҳақиқатдан сирли хилқат эканлигингга, одамни тушунгувчи тилсим эканлигигга яна бир бор амин бўлдим. Мен сени яхши кўраман, тилсимларингни севаман, ғайриоддий бозорингнинг, озорингнинг шайдосиман.... "

Дилором АБДУРАҲМОН
162 views09:55
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:47:31
ОЙ

Ой – кўҳна куй
Дилимдай абгор,
Бамисли телба дарё,
Ёнгинамдан
ёримдай маҳзун,
Ўтиб борар йўллари айро.

Ой – кўҳна куй,
кўнглимдай ярим,
Ё ҳижроннинг узун ноласи,
Кипригимга тўкилиб қолган
Айрилиқнинг қадим жоласи

Дилором АБДУРАҲМОН
143 views09:47
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:21:44
Дилором АБДУРАҲМОН

Муротова Дилором Абдурахмоновна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир, таржимон.

“Кўнгил шафақлари”(2001), “Таҳаюл тонги” (2006), “Ишқ ёмғири” (2012) каби шеърий тўпламлари,“Настарин бутаси” (2018), “Юлдузлар шивири” (2022), “Беором куйлар” (2022) номли таржима китоблари, “Ўзбекистон дўппилари” (2004), “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан... Тюбетейка моя, вышита златом она… Skulcap mine, embroidered with gold, it...” (2010), номли ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган ўзбек дўппилари каталоги, “Қиз боланинг қирқ ҳунари бўлса...” (2012) каби қатор ўқув-услубий, илмий ва оммабоп қўлланмалари нашр қилинган.
125 views07:21
Ochish/sharhlash