«Алҳамду лиллаҳиллазий кафаний ва аваний валҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ва сақоний валҳамду лиллаҳиллазий манна ъалаййа, ас`алука ан тужийроний минан нар», деб айтар эдилар.
Маъноси: Менга бошпана бериб беҳожат қилган, мени едириб-ичирган ва кўп неъматларни инъом этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ундан мени дўзахдан сақлашини сўрайман.
Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан Албатта Яқинларингизга ҳам улашинг.