Get Mystery Box with random crypto!

* * * Дардингни ўз дилин тиғлаган билур, Дарду ғамин пинҳон с | 🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀

* * *
Дардингни ўз дилин тиғлаган билур,
Дарду ғамин пинҳон сақлаган билур.
Ҳолингни дунёда кулганлар билмас,
Кеча зулматида йиғлаган билур.

* * *
Ер билан самонинг сенга фарқи йўқ,
Паст билан аълонинг сенга фарқи йўқ.
Айт бизга: ошиқлик қандай сазодир? –
Дард билан давонинг сенга фарқи йўқ!

* * *
Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон, Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!

Мирзо Кенжабек


~ ~ ~ ~ ~

https://t.me/joinchat/AAAAAE73dQ-KKSnPg1owbQ