Get Mystery Box with random crypto!

ФАРЗАНДЛАРГА ДАМ СОЛИШ ҲАҚИДА Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан | 🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀

ФАРЗАНДЛАРГА ДАМ СОЛИШ ҲАҚИДА


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммаҳ. Мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ. Ва мин кулли айнин лааммаҳ» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исхоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Дуонинг маъноси бундай: «Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исхоққа паноҳ тилар эди», деганлари «Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ва Исхоқ алайҳимуссаломга худди мана шу дуо ила паноҳ сўрар эди», деганларидир.

@Dilimga_yaqinim