Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛУВЧИЛАРГА ТАҲДИД БАЁНИ Баъзилар айтишди: “Ким | 🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀

НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛУВЧИЛАРГА ТАҲДИД БАЁНИ

Баъзилар айтишди: “Кимки намозни ўз вақтида адо қилса, Аллоҳ таоло унга беш хислат билан ҳурмат кўрсатади:

1. Қийинчилик билан яшашликдан (фақирликдан) омонда қилади.
2. Қабр азобидан сақлайди.
3. Аллоҳ таоло ҳисоб-китобини ўнг томонидан беради.
4. Сирот кўпригидан яшиндек тез ўтади.
5. Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради”.

“Кимки намозга бепарво бўлса, Аллоҳ таоло 15 нарса билан азоблайди: бештаси шу дунёда, учтаси ўлим вақтида, учтаси қабрда, учтаси қабрдан чиқишликда.
Дунёда бўладиганлари ушбулардир:

1. Умрининг баракаси кетади.
2. Унинг юзидан солиҳларнинг сиймоси ўчирилади (яъни, истарасиз бўлиб қолади).
3. Ҳар бир қилган амалининг умрига фойдаси бўлмайди.
4. Дуоси осмонга кўтарилмайди.
5. Солиҳларнинг дуосида унинг ҳаққи бўлмайди.

Ўлим вақтидагилари эса қуйидагилардир:

1. У хор-зор бўлиб вафот этади.
2. Оч-наҳор ҳолида ўлади.
3. Чанқоқ ҳолида ўлади, агар дунё денгизларининг ҳаммаси билан суғорилса ҳам, чанқоғи босилмайди.

Қабрда бўладиган азоблар ушбулардир:

1. Қабр унинг учун жуда ҳам тор бўлади, ҳаттоки қовурғалари бир-бирига киришиб кетади.
2. Қабрда олов ёнади ва у чўғининг устида кечаю кундуз тўлғаниб ётади.
3. Икки кўзи оловдан бўлган туксиз илон қабрда унга тажовуз қилади.

Бу илоннинг исми Аш-Шужаъул Ақроъ (туксиз, қўрқмас) деб аталади. Тирноқлари темирдан бўлиб, илоннинг узунлиги бир кунлик йўл миқдорича бўлади. Овози худди гумбурлаган момақалдироқнинг товушига ўхшайди. Илон қабрдаги инсонга шундай дейди: “Мен Аш-Шужаъул Ақроъман. Сен бомдод намозини қазо қилганинг учун Раббим менга то қуёш чиққунча сени урмоқликка буюрди. Аср намозини қазо қилганинг учун қуёш ботгунча сени урмоқлигимга Раббим амр қилди”. Илон инсонни ҳар урганида, у етмиш зироъ ер қаърига кириб кетади. У қиёматгача мана шу ҳолида бардавом бўлади.

“Фазоилул аъмол” китобидан.


@Dilimga_yaqinim