Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 16 август. Денов тумани Эко боғда Сурхондарё вилоят ҳоки | "Инсон хукуки ва кадри"студияси

Бугун 16 август. Денов тумани Эко боғда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Мурожаатчилар кўп, улар ўзларининг ечилмай келаётган муаммолари билан вилоят ҳокимига мурожаат этишди. Тўра Абдиевич ҳар битта ўз муаммоси ва дарди билан келган фуқароларни тинглаб жойида ечим топадиган айрим муаммоларни ўз ўрнида ҳал қилди. Муддат талаб қилинадиган арзларни маъсулларга топширди. Ҳар бир фуқаро ўз дарди ва шикояти, мурожаати билан келаётганларни эрталаб соат 9:40 дан қабул қилиб 17:30 гача тинглади. Жуда кўплаб фуқаролар мурожаати ўз жойида ҳал этилди, жойида ҳал бўлган арзлардан аҳоли миннатдорлик туйғусида бўлишди. Қабул сўнгида вилоят бошқармалари ва туман ташкилот ходимлари билан қисқа йиғилиш ўтказиб бугунги сайёр қабулдаги юзага келган камчилик ва муаммоларни тез ва аниқ қисқа вақт ичида ечимини топтириш, аҳолига имкон қадар ёрдам бериш, ростдан муҳтож бўлиб келган фуқароларга имкон қадар ёрдам бериш ва таъминоти етарли бўла туриб боқимандалик кайфиятида келганларини аниқлаб тушинтириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берди.

Шу ўринда бир сўзни айтгим келди. Инсонлар вилоят ҳокимидан мунтаззам равишда ёрдам пули ва моддий таъминоти учун бир неча марта ёрдам берган бўлса вилоят ҳокими бир умр ёрдам бериб келади дегани эмас ахир. Ризқни ва келадиган иризқини аввало яратган берса инсон ҳам меҳнат қилишга, янгилик яратишга, деҳқончилик ва бошқа ҳунармандчиликка, тадбиркорлик ишларига вақт сарфлаб ўз ишини удалай олишига ўзлари ҳам ҳаракат қилишса юртимизда боқимандалик кайфиятидан чиқиб кетардик. Вилоят ҳокими энг имконияти чекланган, уйда ёлғиз ўзгалар қарамоғига муҳтож инсонлар, соғлигини тиклай олмай операцияга муҳтож, онкологик касаллиги, ва турли оғир ҳасталикка чалинганлар, ёшларни қўллаб қувватлаб оёққа турғизиш учун имтиёзлардан тўлақонли фойдаланиш имконияти билан мурожаат этганларга, уйини боқувчисини йўқотганлиги сабабли томини кўтаролмай ёполмаётганлар, ва ўқишида контракт масаласида имконияти етмаётганларга, ва бошқа турдаги барча чинаккам ёрдамга муҳтожларга ёрдам бериш бу юртимизда олиб борилаётган «Янги Ўзбекистонда Эл азиз, инсон азиз » тамойилли илгари сурилгани инсонларни ҳар жиҳатдан ҳуқуқлари ва имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш билан қонун жиҳатидан кафолатланган. Бугунги оммавий сайёр қабулда бир четда эринмай ҳар бир мурожаатчини тинлашга шу арз қилаётган мурожаати мазмунига эътибор беришга ҳаракат қилдим. Минг афсус дейман айрим масалаларда келган фуқаро оддий маҳалла раиси билан ҳал бўладиган масалалар учун келиб вақтини беҳудага сарфлаб кетганига маҳалла раисию маъсулларга танбеҳ олиб бердирди ҳам, бу билан бировнинг устидан шикоят қилиш учун келганини, муроса билан тез ечим топишини билармикан дегим келди. Айримларини қўша - қўша машинаси бор, фарзандлари бор аммо ҳоким олдига рангини сарғайтиб келгани ҳам ачинарли. Қўша - қўша уйи борлар келиб мурожаат қилиб турган инсонлар ҳам бордир баълки, аммо нима мақсадда келганимиз, ростдан муҳтожлигимиз борми йўқми деган ҳақли савол туғилади? Яратганга минг шукр қилишни тўрт мучамиз соғломлигини ўрганайлик. Бойсунда бўлиб ўтган Ўрта Мачай қишлоғида Республика ишчи груҳининг сайёр қабулида бўлиб ўтган бир воқеани бир опахоним айтиб берганини сизларга ҳам айтиб берсам, Билиб билмай баъзан яна- яна деб сўрайверамиз, аммо Аллоҳнинг қаҳри келиб зум ўтмай сонияларда кўрсатиб қўяркан, гапни чўзмайда яқин ойларда бўлиб ўтган воқеа шундай бўлган экан. Ўша куни бир аёл бўйни тўла қалин тилло занжир билан келибди, Вилоят ҳокими Тўра Абдиевични қабулига ўтаётиб дарҳол тилло занжирини яширишга ҳоким кўрса ёрдам бермаслигини сезиб қолиб бўйнидан ечиб карманига солибди. Мурожаатини қилиб боламга ёрдам керак, пулга муҳтожмиз деб зориллаб чиқибди ҳоким хўп деб ёрдам беришини айтибди. Сўнг ҳалиги аёл бир пастда пайсаллаб ер сингиллаб ниманидир ердан ахтарибди, тополмай йиғлай бошлабди, аёл бўлгани учун олдига аёллар нима бўлди деб боришса ҳоким берадиган пулдан ўн чандон тилло занжирим қиммат эди деб зориллабди. Бор бўла туриб шукроналик ҳисси бўлмас экан, бунақанги кўзбўямачилик Аллоҳга ҳам хуш келмайди.