Get Mystery Box with random crypto!

#shaxsiyfikr Ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳақида мурожаат | "Инсон хукуки ва кадри"студияси

#shaxsiyfikr

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳақида мурожаатчидан шахсий фикрлар:

"Баходиржон, хамма сайтларда судлар хакида, порахур ва виждонсиз судьлар хакида езиляпти, лекин, суриштирув ва тергов органлари, прокуратура ходимларининг фаолиятига эьтибор каратилмаяпти, менимча бу органлар фаолиятини хам куриб чикиш вакти келди. Чунки прокурор ва терговчининг нохак айблови билан то иш судда куриб чикилиб, адолат карор топгунига кадар гумонланувчи бошидан нималарни утказиши, нималарни хис килиши елгиз оллохга ва узига аен. Тугри ФКнинг 100 моддаси борку, шахс шу моддага кура моддий ва маьнавий зарарни унлириш хукукига эга дейишингиз мумкин.

Бирок бу моддани хам конституцияга киритиб, мустахкамлаб кетилса, шахс айбсиз деб топилганда унга еткпзилган зарар унга нисбатан айблов хакида карор кабул килган терговчини шахсий маблаглари хисобидан ундириб берилиши киритилса, прокурор еки терговчи бир шахсга уйлаб айблов хакида карор кабул килади, еки бирор бир фукаро бир фукарони устидан жиноят килди деб ариза берган холларда, хеч бир асоссиз жиноят иши кузгатиляпти ва 2 еки 3 ой ишни судраб, судраб, кейин хакикатдан шу шахсни харакатларида жиноят аломати йуклиги тасдигини топиб, ЖК 83 модда, 2 кисм билан жиноят аломати йуклиги сабабли иш юритишдан тугатиляти, лекин шу 2, 3, ой ичида шу шахс хам канча азоблар, рухий кечинмаларни бошидан утказади, бу елгиз оллохга аен.

Қонунчилигимизда бундай холатларда юзасидан бушлик бор, яьни очик колдирилган, илтимос шу холатлар буйича хам фукароларимизни фикрларини эшитиш керак ва албатта конунчилигимизда буни аник белгилаб бериш керак, шунда прокуратура, тергов органлари хам бировни нохак айбламайди, суд хам адолатли булади, чунки прокурор ва терговчи делоси судда синмаслиги учун жон жахди билан курашмайди еки карга каргани кузини чукимайди деган макол хеч кимга керак булмайди".

@bahodirahmedoff