Get Mystery Box with random crypto!

Олчоқларга кўприк қурдирманг!!!! Яқин йилларда Қумқўрғондаги | "Инсон хукуки ва кадри"студияси

Олчоқларга кўприк қурдирманг!!!!

Яқин йилларда Қумқўрғондаги қулаган кўприк кўпчилликнинг ёдида борми?

Қўмқўрғонда кўприк қурган Бахтиёр Чаққановнинг кўприги сувга оқиб укаси Шавкат судланиб қолди, бир инсонни ўлимига сабаб бўлди, яна бу еб тўймас Бахтиёр Чаққанов бошқа бировнинг номига фирма юритиб Қашқадарёда Кўприк қураётган эмиш. Давлатимиз қаерга қараяпти, ДХХ нега бир инсонни қабрга тиқган, ўз укасини судлантириб қаматган олчоққа ишониб кўприк қудираяпсизлар, нега яна ишонаяпсизлар? Қизириқ йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори раҳматли Рамидулло Алмурадов шу Дўсти Бахтиёр Чаққановни касофат ишлари деб ҳаётдан бевақт ўлим топди, ўз дўсти умрига зомин бўлди, раҳматлининг биргина имзоси унга қимматга тушди ва қаро тупроқга кирди. Мен у инсоннинг иккинчи оиласи эдим, аммо ҳеч қачон болаларимни турткилаб, елкасидан итаргани йўқ, етимларимни бошини силаб, уларга меҳр бериб ҳаётга тайёрлаб қанот қоқтириб учирди, олий маълумотли қилди. Мени биргина илтимосим, бу фирибгар яна битта кўприк қуриб бегуноҳ инсонларни бошини емасин деган ҳавотирда айтаяпман. Ахир синовдан ўтган, халқнинг олдида ёруғ юз билан, яна тендирдан янги лойиҳа олса халқ ва тегишли ташкилотлар ишонч билдирганида бу бошқа гап эди. Менинг эътирозимга тегишли органлар, Прокуратура, ДХХ ходимлари инобатга олиб беъэтибор бўлмайсизлар деган умиддаман.