Get Mystery Box with random crypto!

“DIL BA YOR”

Telegram kanalining logotibi dil_ba_yor — “DIL BA YOR” D
Telegram kanalining logotibi dil_ba_yor — “DIL BA YOR”
Kanal manzili: @dil_ba_yor
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 843
Kanalning ta’rifi

Ҳамма насиҳатни ўзингдан бошла...

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-18 17:16:11 Сўҳбат Хонақоҳ
Абдуқодир қориака

https://t.me/Dil_ba_Yor
2.4K views14:16
Ochish/sharhlash
2023-01-17 06:37:23
Орамизда мисвок ишлатадиганлар борми?

Мисвок билан ўқилган намоз

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:
«Мисвок билан ўқилган икки ракат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракат намоздан афзалдир», дедилар».
Аҳмад ва Дора Қутний ривоят қилганлар.

Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти.

Мисвокнинг фойдаларидан:
1. Оғизни хушбўй қилади.
2. Милкни мустаҳкам қилади.
3. Балғамни кесади.
4. Кўзни равшанлаштиради.
5. Тишдаги касалликни кетказади.
6. Ошқозонни соғломлаштиради.
7. Овозни софлайди.
8. Ҳазм жараёнига ёрдам беради.
9. Уйқуни ҳайдайди.
10. Ўқиш учун фаоллаштиради.
11. Намозга фаоллаштиради.
12. Зикрга фаоллаштиради.
13. Роббни рози қилади.
14. Фаришталарни лол қолдиради.
15. Яхшиликларни кўпайтиради.

https://t.me/Dil_ba_Yor
4.7K views03:37
Ochish/sharhlash
2023-01-17 06:37:23
Ҳазрат Пиримизни мисвоксиз таҳорат олганларини кўрмадик.

https://t.me/Dil_ba_Yor
1.7K views03:37
Ochish/sharhlash
2023-01-13 07:24:36
#Ҳазратпиримизҳикматларидан

Пашшадек хавф кўрсангиз филдек ҳимоя қўйинг.

Ҳазрат Иброҳимжон Оққўрғоний қ.с.Пиримиз.

( Гуноҳ ва хатони кичиги бўлмайди.
Агар кичик гуноҳ ва хатоларга бепарво бўлсак вақти келиб каттага айланиб бизни нобуд қилиши турган гап).

https://t.me/Dil_ba_Yor
2.5K viewsedited  04:24
Ochish/sharhlash
2023-01-10 16:40:22 #қирқ_фарз

Исломда 5 фарз бор;
Иймонда 7 фарз бор;
Намозда 12 фарз бор;
Тахоратда 4 фарз бор;
Таяммумда 4 фарз бор;
Ғуслда 3 фарз бор;
Амру маъруфда 1 фарз бор;
Наҳий мункарда 1 фарз бор;
Ҳайзда 1 фарз бор;
Нифосда 1 фарз бор;
Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз
1 Иймон;
2 Намоз;
3 Рўза;
4 Закот;
5 Ҳаж.
Иймондаги 7 фарз
1 Аллоҳ таолога иймон келтириш;
2 Фаришталарга иймон келтириш;
3 Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4 Пайғамбарларига иймон келтириш;
5 Қиёмат кунига иймон келтириш;
6 Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтириш;
7 Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.
Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1 Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2 Жойи пок бўлиши;
3 Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4 Қиблани топиши;
5 Ният;
6 Ўз вақтида ўқиш.
Намознинг ичидаги 6 фарз
1 Такбири таҳрима (Намоз аввалида айтиладиган, дунё ишларини ҳаром қилувчи «Аллоҳу акбар» сўзи);
2 Қиёмда туриш;
3 Қироат қилиш;
4 Руку;
5 Сажда;
6 Қаъдаи охир (ташаҳҳуд миқдорида ўтириш).
Таҳоратдаги 4 фарз
1 Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқ юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2 Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3 Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4 Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш.
Таяммумдаги 4 фарз
1 Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2 Тоза тупроқни қасд қилиши; (ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар)
3 Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш;
4 Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш.
Ғуслдаги 3 фарз
1 Оғизга сув олиб ювиш;
2 Бурунга сув олиб ювиш;
3 Бутун баданга сув етказиб ювиш.
Амру маъруфдаги 1 фарз
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.
Наҳий мункардаги 1 фарз
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни ҳам қайтариш.
Ҳайздаги 1 фарз
Ҳайз ҳукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ.
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
Илм излашдаги 1 фарз
Илм излаш, ўқиш фарз. Инсон ҳаёти давомида керак бўладиган ҳалол-ҳаромга доир илмларни ўзлаштириши фарздир.

https://t.me/Dil_ba_Yor
2.8K views13:40
Ochish/sharhlash
2023-01-10 16:40:22
#қирқ_фарз

ДАР БАЁНИ ЧИҲИЛ ФАРЗ

Эй бародар аз масоил чил фариза ёд дор,
То биҳишти адъ ёбӣ, андар он рӯзи шумор.
Ҳафт имон, панҷ ислом, он ду шаш андар намоз,
Се ба ғуслу дар вузуву дар таяммум чор-чор.
Дуи дигар: амри маъруф асту наҳйи мункар аст,
Баъд аз он ҳайзу нифосу илм, эй садри кибор .

https://t.me/Dil_ba_Yor
1.6K views13:40
Ochish/sharhlash
2023-01-09 05:12:20
#Ҳазратпиримизҳикматларидан


Ёр шаву бор нашав.

Ёр бўлгин, юк бўлма.

Ҳазрат Иброҳимжон Оққўрғоний қ.с.


Қиска, лекин жуда катта ва жуда долзарб ҳикмат…

https://t.me/Dil_ba_Yor
1.9K views02:12
Ochish/sharhlash
2023-01-08 13:49:27
1.7K views10:49
Ochish/sharhlash
2023-01-08 06:57:22 Олдинги Боболаримиз “Чаҳор китоб”-дан форсийсини ёдлашганлари учун, форсийсини ҳам тақдим этдик..
1.7K views03:57
Ochish/sharhlash