Get Mystery Box with random crypto!

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг | Prokuratura Departamenti

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. “Cobalt” русумли автомобилида 4 турдаги жами 8 920 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Наманган шаҳридаги “Сардоба” бозори атрофида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz