Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Ма | Prokuratura Departamenti

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва прокуратура органларининг аҳоли билан янада яқин ҳамкорлигини таъминлашда ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-170-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан Бош прокуратура ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумдан кўзланган асосий мақсад прокуратура органлари фаолиятининг йўналишлари, шу жумладан қонунийлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати, ходимларнинг жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги иштироки ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича алоқаларни ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.

Таъкидлаш керакки, бундай ҳамкорлик ўлароқ халқимизнинг прокуратура органларига нисбатан ишончи янада ошади, шунингдек, Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишда жуда самарали тизим яратилгани яна бир карра ўзини исботлайди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook