Get Mystery Box with random crypto!

Пискент туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қили | Prokuratura Departamenti

Пискент туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини сотиб юборган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.A.” ва “Y.C.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖларга ажратилган жами 500 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz