Get Mystery Box with random crypto!

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишинин | Prokuratura Departamenti

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. “Spark” русумли автотранспорт воситасида жами 164 дона “Зардекс” ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz