Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “Жин | Prokuratura Departamenti

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси”нинг ижроси доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан миллий тизим самарадорлигини оширишга қаратилган изчил чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тўлов тизимлари ҳамда электрон тизимлар операторларининг вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг давомида Департамент органлари томонидан яратилаётган янги дастурий платформанинг имкониятлари муҳокама қилинди.

Мазкур дастур замонавий молиявий технологияларнинг жорий этилиши жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни аниқлашга мўлжалланган.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига ФАТФ тавсияларидан келиб чиққан ҳолда  миллий қонунчиликни такомиллаштириш, хавфларни соҳавий ҳамда миллий баҳолаш жараёнларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари  юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, электрон пул ўтказмалари бўйича ФАТФнинг
16-сонли тавсиясига киритилиши кутилаётган ўзгартириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

@Department_uz