Get Mystery Box with random crypto!

Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар фош этилд | Prokuratura Departamenti

Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Қ. фуқаро Т.Ш.нинг ўғли ва яқин қариндошини Англия давлатига ишга юбориш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу  пуллар ҳисобидан 800 АҚШ долларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz