Get Mystery Box with random crypto!

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритмоқчи бў | Prokuratura Departamenti

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлган  шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ю.М. Яккасарой тумани ҳудудида жами 4 428 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан яна 12 618 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
 
@Department_uz