Get Mystery Box with random crypto!

Денов туманида корхонанинг 573,1 млн сўмини ўзлаштирган савдо- | Prokuratura Departamenti

Денов туманида корхонанинг 573,1 млн сўмини ўзлаштирган савдо-сотиқ масалалари бўйича собиқ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Д.В.” АЖнинг маркетинг ва савдо-сотиқ масалалари бўйича собиқ раҳбари Ф.Д. корхонанинг жами 573,1 млн сўм маблағини ипотека шартномаси асосида олинган уй-жойига тўлов учун ҳамда ўзига иш ҳақи сифатида ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz