Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд туманида 19 700 АҚШ долларига ер майдони сотган хўжа | Prokuratura Departamenti

Самарқанд туманида 19 700 АҚШ долларига ер майдони сотган хўжалик раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.Н.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Н. ЯТТ Н.М. ва фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уларга хўжаликнинг сувли ер майдонидан деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер ажратиб беришни ваъда қилиб, тадбиркор Н.нинг 9 500 АҚШ доллари ва фуқаро Ш.нинг 10 200 АҚШ долларини олиб, Самарқанд тумани ҳокимининг 31.12.2020 йилдаги сохта қарорини ариза муаллифларига тақдим қилганлиги аниқланган.

Текширув давомида Н.Н. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб 500 АҚШ доллари ва 4,5 млн сўмни ихтиёрий қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz