Get Mystery Box with random crypto!

Қаршидаги президент мактабида иқтидорли ўқувчилар тақдирланди. | DEHQONOBOD YANGILIKLARI

Қаршидаги президент мактабида иқтидорли ўқувчилар тақдирланди. Улар орасида деҳқонободлик ўқувчи ҳам бор

Қарши шаҳридаги Президент мактабида иқтидорли ўқувчилар тақдирланди.

Маълум бўлишича, 2022—2023-ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи 9—11-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган бўлиб, ғолиблар тақдирланган. Ғолиблар орасида деҳқонободлик ўқувчи Зуфарбек Халилов ҳам бор.

“Бугун эрталабки сафланишда 10—11-синф ўқувчилари тақдирланди. Олимпиаданинг мактаб босқичидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга олимпиаданинг кейинги босқичида омад тилаймиз”, — дейилади мактаб раҳбарияти хабарида.

#ТАРҚАТИНГ
ДEҲҚОНОБОДЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+PteggG-dlUJlNGMy