Get Mystery Box with random crypto!

ИШИДЧИ САЙФУЛЛА 8 карра умрбод қамоқ жазоси олди. Сайфулла | Дайди ўқ

ИШИДЧИ САЙФУЛЛА 8 карра умрбод қамоқ жазоси олди.


Сайфулла Соипов 2017 йил 31 октябр куни Нью-Йоркдаги машҳур велосипед йўлагида юк машинасини одамлар устига ҳайдаган. 
Соипов Нью-Жерсида юк машинасини ижарага олган, уни Ҳадсон дарёси бўйидаги йўл бўйлаб бошқарган ва Жаҳон савдо маркази яқинида мактаб автобусига бориб урилишдан олдин бир нечта велосипедчиларни босиб кетган. Шундан сўнг у қўлида ов милтиғи ва пейнтбол тўппончаси билан юк машинасидан тушган. Шунда полиция уни ўқотар қуроллар билан таслим қилган.
Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар оғир жароҳат олди, жумладан, бир аёл икки оёғидан ажралди.
Соипов 2010 йилда Ўзбекистондан қонуний равишда АҚШга кўчиб ўтган ҳамда Оҳайо, Флорида ва Нью-Жерсида яшаган.

манба: kun.uz

https://t.me/daydi2021