Get Mystery Box with random crypto!

Мурғакларнинг қотилига айланаётган жамиятнинг муаммоси динми ё | Дайди ўқ

Мурғакларнинг қотилига айланаётган жамиятнинг муаммоси динми ёки динсизликми ?

Ўз болаларини бешафқатларча ўлдираётган мараз ота-оналар қилмиши, кундалик янгиликларга айланиб бораяпти.

Ҳар биримиз ўз тирикчилигимиз билан бандмиз. Норасида болаларни азоблаётган, қийнаётган ва ўлдирилган “катта”ларни жиноятини ўқиймизда, буни бизга дахли йўқдек бошқа кўнгил очар хабарларни ўқишда давом этамиз.

Канал ва гуруҳларнинг бири олиб, бири қуйиб жирканч жиноятни биринчилардан бўлиб тақдим этиш ва ўз аудиториясини кенгайтириш билан овора. (Аксарият канал админларининг билими ва савияси ўзига яраша)

Ишхоналарда, жамоаларда ва яқинлар даврасида бундай қабиҳ турдаги жиноятларни нари борса 2-3 минут муҳокама қиламизда, бир-биримизга ҳазил-ҳузил қилиб, ўз ҳаётимизда давом этаверамиз…

Чунки ўлдирилган болакайлар бизга бегона, ўзи жинни эканда ўз боласини 9-этаждан ташлаб юборибди, хотинига кучи етмаганидан аъламини болаларини қийнаб ўлдириб олибдида деб гангиб яшайверамиз.

Бизда, қайсидир радикал мутаасибнинг “тўшак” ҳақидаги маърузаси диққат билан тингланадиган, тобора ота-онага ҳурмат йўқолаётган, болаларга ғамхўрлик қилиш каби инсоний фазилатлар бизни тарк этиб бораётган жамият шаклланганини тан олмаймиз…

Ҳа азиз обуначилар биз араблашаяпмиз, Араблашаяпмизки, қаҳри қаттиқ, шариати хотинни авратидан бошқа нарсани билмайдиган, еб-ётадиган танбал, бемеҳр ва тошбағир араблардан ҳам ўтиб бораётирмиз…

Бир профессор, “биз таълимдан шариатни суғуриб олдик” деб хайп қилганди, мана таълимга ҳам тарбияга ҳам шариат тиқиштирилгач, инсон фазилати йўқолди, аёл қадри синди, болалар хор бўлди, эркаклар хотин-қизларга меҳр билан эмас секс объекти сифатида қарайдиган бўлишди, аллоҳ розилиги учун норасида фарзандлар қурбон қилина бошланди…

https://t.me/daydi2021