Get Mystery Box with random crypto!

МАВҲУМ ЗОТ Юртга подшоҳ бўлди бир кун мусулмон, Бир осий ўша | Дайди ўқ

МАВҲУМ ЗОТ

Юртга подшоҳ бўлди бир кун мусулмон,
Бир осий ўша кун мусулмон бўлди.
Юртга подшоҳ бўлди бир кун насоро,
Ул банда ўша кун насоро бўлди.

Тожу тахт дунёда айланар пайваст,
Шоҳлар гоҳ дарвишу худпараст бўлди.
Подшоҳ бўлганида юртда бутпараст
Ул банда ўша чоғ бутпараст бўлди.

Шундоқ яшади у фоний ҳаётни,
У найранг кўргазди ҳатто Холиққа.
Охират кунида мавҳум бул зотни,
Ўтқазиб қўйдилар учта қозиққа.

Абдулла ОРИПОВ.


Даврга қараб тусланадиган танишларга юборамиз.

https://t.me/daydi2021