Get Mystery Box with random crypto!

Бугун биздакаларни кофирликда айблаётганлар эртага тошбўрон қи | Дайди ўқ

Бугун биздакаларни кофирликда айблаётганлар эртага тошбўрон қилишмасликларига ким кафолат беради?! Кафеда алохида жойлар, автобусда алохида жойлар бу радикализмнинг бошланиши эмасми ?

Олтинчи босқичига етмагагунича тўхташ зарур. Совет қулаганидан кейин 90-йилларни эслийман. Мендан анча ёшлар билмаса керак. Эски шахар тарафга қизлар боришга қўрқишарди, чунки ўғил болалар ўзини динга уриб шим кийган қизларни сочини юлиб, қора колготка кийган қизларга оёғига писка(лезвие) отиб оёқларини кесишни бошлашган эди.

Афғонистонни аёлларни хуқуқини чекловчи 2023 йилда чиқарилган қонунларини хам интернетдан топсангиз бўлади. Сизга бу қонунлар ёқса унда билмадим тағин. Хулоса сиздан .

Ва хамма нарсага диний ёндашманглар, Аллоҳ ақлни, илмни нимага берган?! Саудиядан бошка Араб мамлакатларига бориб кўринглар, таққослаб кўрасизлар.

Колаверса пайгамбаримизни Хадисларини чукуррок укинглар.
Шундай ҳадис бор:
«Олим аъломи, Обид аъломи?» деган саволга Пайгамбаримиз с.а.в. «Олим аъло» деб жавоб берган эканлар. «Чунки Обид ибодат килса , ўзини охиратига фойда. Лекин Олим яратган кашфиётдан минглаб одамлар манфаат топади»

Аёлларни ажратгандан кўра, эркакларимизни, ўғилларимизни тўғри тарбиялаш керак деб ўйлайман. Агар эркак киши ўзига тўғри бўлса, уйда севувчи аёли бўлса , қизларим манга қараб эркак киши шундай бўлиши керак деб хавас қилса хозиргидек чала-муллалар дунёда камроқ бўлади.

Эркакларимизни мард , жонкуяр, сабрли, мехрибон , олижаноб ва иймонли қилиб тарбияласак яқин келажакда бизни қиз авлодимиз бизга рахматлар айтади ва дуо қилади.


С.Х.

https://t.me/daydi2021