Get Mystery Box with random crypto!

Статистика агентлиги берган хабарга кўра, Ўзбекистонда никоҳни | Дайди ўқ

Статистика агентлиги берган хабарга кўра, Ўзбекистонда никоҳни қонуний расмийлаштириш пандемия давридаги коэффициентга тушиб кетибди.

Ажралиш ва туғилиш сони эса бир неча баробарга ортганлиги айтилаётган ушбу ҳисоботни мен, жуда ташвишли диний тарғибот натижаси сифатида баҳолайман.

Интернетдаги икки ёки ундан ортиқ хотинга уйланиш тарғиботи сабаб, қонуний эр-хотинликдан кўра “шаърий жуфтлик” муносабати авж олган.

Ўз навбатида мажбурий ижро органларида 425 мингдан ортиқ алимент ундиришга қаратилган ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу умумий ҳисобда миллионлаган болалаларнинг алиментга куни қолганлигини англатади.

Аҳолининг, айниқса хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлиги йўқлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари оқибатида, қонуний никоҳлар камайиб, шаърий никоҳлар кўпайиб, етим болалар сони ошиб бормоқда.

Маълумот учун, Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга маъсул бўлган давлат идорасидир. Демак аҳоли ўртасида қонунчилик тарғиботи сустлашиб, ҳай баракаллачилик кучайган. Оила, оналик ва болаликка маъсул ташкилотлар эса шунчаки ойликхўр, кераксиз тизимларга айланишган

https://t.me/daydi2021