Get Mystery Box with random crypto!

Ироқда пишириб қўйибдими? Мен сизларга кўп гапираман, шунақа | Дайди ўқ

Ироқда пишириб қўйибдими?

Мен сизларга кўп гапираман, шунақа диний зомбилар пайдо бўлишига ўзи мана шу тобора динийлашиб бораётган жамият айбдор. Ўзимиз фалон жойда қори бўлар экан деса, индамасдан ёш гўдакларни ҳам бегона шаҳарга ташлаб келеварамиз, ҳамма ишни тиндириб, мана бунақа қамоққа тушгач эса Шавкат Мирзиёев ёрдам беринг деб жар солишади.

Шу Ироққа кетаётган ақлинг қаерда эди, мана қамоқдан туриб ҳам видео олиб жўнатса бўлар экан, шу кетишдан олдин видео юбориб маслаҳат сўрашга калла етмадими?

Ҳа, мени ҳозир айблашингиз мумкин, сен динга қаршимисан, ундаймисан бундаймисан дейсиз, мен бирор бир динга қарши эмасман, хоҳлаган динингизга сиғининг, хоҳласангиз, умуман сиғинманг, менга буни иссиғи ҳам, совуғи ҳам йўқ.

Мен диний зомбилашишга қаршиман, дин ёрдамида шу даражада зомбилашиш мумкинки, у инсонни умуман ақл билан иш юритишдан бутунлай кўз юмдириб қўяди.

@bektoshkhatamov