Get Mystery Box with random crypto!

Жанубий Корея ва Германия давлатларига юборишни ваъда қилган ф | DAXSHATUZ

Жанубий Корея ва Германия давлатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ўқишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. фуқаро Б.Дни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга юборишини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 2,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Яқинларга етказиб қўйинг

@Daxshat_Uz

Дустларимизга юборайлик