Get Mystery Box with random crypto!

Ким олади шугинани... Шашка ўйинини биласиз. Унинг тескари ўй | Даврон Файзиев

Ким олади шугинани...

Шашка ўйинини биласиз. Унинг тескари ўйнаш варианти ҳам бор. Русчада “поддавки” дейилади. Яъни доналарини тезроқ бой берган ўйинчи ғалаба қозонади. Испания чемпионатининг чемпионлик кураши шунга ўхшаб кетяпти. Фаворитлар ҳар тур бир-бирига ёрдам беришмоқда. Бироқ вазиятдан фойдаланиб, ўз даражасидаги ўйин намойиш этиб, ҳаммасини ҳал қилиб қўядигани топилмаяпти. Кеча поддавки қилиш навбати Реал Мадридга етди. Атлетико эса яна чемпионликка асосий даъвогар позициясига қайтди. Олдинда кимлар билан учрашувлар борлигини энди қараб ўтирмаймиз. Булар қаерда қоқилиши мумкинлигини олдиндан билиб бўлмай қолди.
Ла Лига титули ҳар қачонгидан керак бўлган мавсумда уччала клуб илтифот кўрсатиш билан овора.

t.me/Davron_Fayziev