Get Mystery Box with random crypto!

Конор - Порье трилогия санаси маълум. Конор Макгрегор ва Дас | Даврон Файзиев

Конор - Порье трилогия санаси маълум.

Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг 10 июль куни UFC 264 доирасида ўтказилади.
Конор бу ҳақда хабар ёзиб қолдирди:

“Жанг белгиланди. 10 июльда сиз Мак ким эканлигини кўрасиз. Шунчаки йўқ қилиб ташлайман”.

Порье бунга ҳозирча реакция билдирмади. Эслатиб ўтаман, Дастин реванш жангида Макгрегорни нокаутга учратди ва дарҳол учинчи жанг ўтказишга ҳам рози бўлди. Бу трилогия сабаб у енгил вазнда вакант чемпионлик учун курашишдан ҳам вос кечди. UFC президенти Дэна Уайт яқинда бу бўйича фикр билдириб, Порье пуллик жангни устун қўйганини ва бу танловни ҳам ҳурмат билан қабул қилиш кераклигини айтди. Дастин шунчаки ваъдасига вафо қилди. Шахсий фикримча, Чендлер - Оливейра жанги ғолиби токи Порье-Гетжи-Конор учлигидан бири билан учрашмагунча барибир ўзини тўлақонли чемпиондек ҳис этолмайди.
10 июль кунига иш режалаштирманг.

t.me/Davron_Fayziev