Get Mystery Box with random crypto!

Томас Тухель: Ҳар қайси клубда ўз ДНКси бор. Симоене даврида | Даврон Файзиев

Томас Тухель:
Ҳар қайси клубда ўз ДНКси бор. Симоене даврида Атлетико Европадаги энг мураккаб рақиблардан бирига айланди. Бу уларнинг услуби. Интизом, меҳнат, ташкилотчилик юқори даражада. Шу билан бирга ҳужум ва тўпга эгалик ҳам яхши даражада.

Диего Симеоне:
Биз ўз режамизга рақибни бўйсиндириб ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. Биз буни жуда хоҳлаймиз. Челсининг бўш нуқтаси йўқ. Тухель келгач бирорта ўйинни бой беришмади. Бунга эришиш қийин бўлади. Айниқса уйида Челси яхши ўйнайди.

Бугун Стемфордда Челси ва Атлетико Мадрид Чемпионлар лигаси чорак финал йўлланмаси учун жанг қилишади. Биринчи баҳсда Челси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Мен айтмасам ҳам нималар рўй бериши мумкинлигини биласиз. Қолганини эфирда гаплашамиз

01:00 FUTBOLTV Live

t.me/Davron_Fayziev