Get Mystery Box with random crypto!

Зидан дунёдаги энг босиқлик билан фикр билдирадиган, психологи | Даврон Файзиев

Зидан дунёдаги энг босиқлик билан фикр билдирадиган, психологик барқарор, умуман эмоцияга берилмайдиган мураббий... эди.
Биламизки, уни ҳам қайноқ нуқтага олиб чиқиш мумкин. Кейин эса қочиб қол. Матерацци улгурмаган. Кеча Зиданни мураббий сифатида ана шундай нуқтага биринчи бор олиб чиқишди. Уэскага қарши ўйинолди матбуот анжуманида журналистларнинг саволлари Зинединга ёқмади. Сал ҳурмат қилинг чемпионлигимизни, деб Мадрид мураббийи анча кескин оҳангда гапирган. Босим кучли. Шу кайфият билан бугун мураббий ўз шогирдларини жонлантиришга харакат қилади. Зинедин Зидан учун Уэскага қарши учрашув бурилиш нуқтаси бўлиши кутилмоқда. Айни вақтда Реал Мадрид ва Барселонада 40 тадан очко. Улар Атлетикога ов бошлашган.
Ўйлайманки бугунги Уэска - Реал Мадрид баҳсини томоша қилишга сабаблар етарли. 20:15, FUTBOLTVда учрашамиз.

t.me/Davron_Fayziev