Европа лигасининг яримфинал жуфтликлари аниқланди • Рома иккинчи учрашувда ҳам Милан устидан ғалаба қозонди, 2:1. Ўйиннинг 31-дақиқасида римликлар ҳимоячиси Челик қизил олганига қарамай, устунликни сақлаб қолишди. Голларни Мансини ва Дибала урди. Миланнинг ягона голи Габбия ҳисобига ёзилди.
• Байер биринчи ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб ўйинида Вест Хэм камбэкка ҳаракат қилди. 13-дақиқадаёқ Антонио гол урди ва ундан кейин ҳам лондонликлар ҳужумга интилишди. 89-дақиқада Фримпонг жавоб голини урди ва Леверкузенга хотиржамликни таъминлади.
• Ливерпуль турнирни тарк этди. Аталанта 3 тўп фарқини йўққа чиқаришга бермади. Лекин Клопп шогирдлари яхшигина уринишди. Салаҳнинг 7-дақиқадаги тезкор голи ўйинда ягоналигича қолди.
• Биринчи ўйинни бой бериб, жавобида камбэк қилган ягона клуб Марсель бўлди. Бенфика билан учрашувнинг 79-дақиқасида Мумбаньа гол урди. Жамоалар пенальтигача боришди. Марсель 4:2 натижаси билан ғолиб чиқди.
•
ЕЛ 1/2 жуфтликлари:
Рома - Байер Леверкузен
Аталанта - Марсельt.me/Davron_Fayziev