Get Mystery Box with random crypto!

Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугунги ўйин ҳақи | Даврон Файзиев

Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугунги ўйин ҳақида:

"Ўтган йилги сценарий такрори бўлиши қийин. Бир кун фарқи билан икки марта ўйналса ҳам бу икки хил ўйин бўлади. Ҳар сафар бир хил бўлавермайди. Улар ўтган мавсумдан кейин тегишли хулосалари чиқаришди. Биз ҳам. Орузимиз сари интилишда давом этамиз. Босим остида ўйнаётганимизни ҳис этсак, бу бизни янада кучайтиради. Ўтган йилги натижани ўйласак етарли ёндошув қилолмаймиз. Бизга мухлислар кўмаги керак. 90 дақиқа бир хил темп бўлмайди. Юқори даражамизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Реални ҳурмат қиламиз, лекин чўчимаймиз".

Реал Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти бугунги ўйин ҳақида:

"Биринчи ўйин натижасини ҳаёлда тутган ҳолда, бугунги режамизга ишонишимиз керак. Ўйлашимча рақибни қийин ҳолатга солиб қўйишга салоҳиятимиз етади. Албатта ўйин олдидан яхши уҳлайман. Мен фақат кўп овқат еб юборсам ёмон уҳлайман. Рақиб таркибида Холандни эътироф этган бўлардим. Бир ҳафта олдин ўйини чиқмаган бўлсада, у дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ва доимо хавфли. Рақибдан қўрқиш? Йўқ, биз бу турнирда ўзимизни доим яхши ҳис этамиз. Ўзимизга ишонч юқори даражада".

t.me/Davron_Fayziev