Get Mystery Box with random crypto!

Расман. Байер Леверкузен ўз тарихида биринчи марта Германия че | Даврон Файзиев

Расман. Байер Леверкузен ўз тарихида биринчи марта Германия чемпионига айланди! “Неверкузен” тамғаси ечилди. Хаби Алонсо ва унинг йигитлари клуб тарихидаги энг зўр мавсумни ўтказишди. Чемпионлик ўйини топ-лигалардаги мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ила қайд этилди. Бу энди энг юқори даража. Алонсо қандайдир 2 йил ичида хавфли зонадаги клубни Европада жуда қудратли кучга айлантира олди. Миллиардларсиз. Юлдузларсиз. Бўларкан қилса. Шу сабабли бу мураббийни энг зўр клублар ўз сафига жалб қиляпти. Лекин у қолишга қарор қилди. Чунки энг зўр жамоани шу ерда шакллантирди. Байер мўжизаси. 11 йилги чемпион Бавария билан 16 очко фарқ. Бирорта мағлубият йўқ. Леверкузеннинг 2023/2024 йилги мавсумини унутмаймиз. Биз буни кўрдик.

t.me/Davron_Fayziev